E'lonlar

ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИДА ХОТИН - ҚИЗЛАРНИНГ ЎРНИ

ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИДА ХОТИН - ҚИЗЛАРНИНГ ЎРНИ

ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИДА ХОТИН - ҚИЗЛАРНИНГ ЎРНИ

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетида Оила ва хотин-қизлар вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил  1-мартдаги “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-81-сонли ҳамда 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-87-сонли Фармонларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида  маънавий – маърифий тадбир ўтказилди. Унда иқтидорли талаба қизлар, салоҳиятли профессор-ўқитувчи аёллар ва ишчи ходималар фаол иштирок этдилар.

Университет ректори, профессор Худойназар Юнусов ўзининг кириш сўзида малакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, соғлиғини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш энг устувор масалалардан бири сифатида жиддий эътибор қаратилаётганлигини қайд этиб ўтди. 

Шунингдек, олий таълим тизимида хотин-қизлар учун яратилган улкан имкониятлардан мисоллар келтирди. Кейинги йилларда юртимизда хотин-қизларга оид давлат сиёсати бутунлай ўзгарди. Хотин-қизлар ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қиладиган бутунлай янги тизим яратилиб, уларнинг билим олиши, ўз иқтидорини намойиш қилиши учун барча имкониятлар эшиги очилгани тўғрисида фикр мулоҳазалар билдирилди.

Март ойининг бошида ушбу соҳада иккита тарихий фармон қабул қилингани ҳам шундан далолат беради. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин.Давлатимиз раҳбарининг шу йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, фаровон турмуш кечириши учун зарур шароит яратишга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди, деди Вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зебинисо Рахмонова ёшлар билан учрашувда.

Тадбир фикр-мулоҳаза ва савол жавобларга бой тарзда ўтди.

СамВМЧБУ Ахборот хизмати