УНИВЕРСИТЕТДА "КАРЪЕРА КУНИ' БЎЛИБ ЎТДИ
Меҳнат ярмаркасида 61 та ташкилот томонидан талаба - ёшларга жами 1165 та иш ўринлари таклиф этилди.







Мазкур тадбир жорий йилнинг 4 март куни Президент бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.Тадбирда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси мутасадди вакиллари, қўмита тизимидаги бошқармалар бошликлари, Бандлик бошқармаси мутахассислари, шунингдек Университет масъуллари иштирок этишди.Тадбирни Университет ректори, профессор Худайназар Юнусов очди ва барча меҳмонларни қутлаб, тадбирдан кўзланган мақсад ҳақида ўз фикр - мулоҳазаларини баён этди.Қўмита раиси Б.Норқобилов ЗООМ дастури орқали бугунги тадбир иштирокчилари ва талаба - ёшларга мувафаққият тилади.


Айни кунда Университетнинг 10 та таълим йўналишида 641 нафар бакалавр, (шундан 198 нафари давлат гранти асосида) ва 14 та магистратура мутахассисликларида 86 нафар, (шундан 60 нафари давлат гранти асосида) магистр битирувчилар таълим олишмоқда Вилоятлар кесимида олганда битирувчиларнинг 251 нафари Самарқанд вилоятига тўғри келади. Ветеринария медицинаси таълим йўналишида 237 нафар битирувчининг 67 нафари Самарқанд вилоятидан, қолган170 нафари бошқа вилоятлардан, масалан, Андижон вилоятидан 9 нафар, Фарғона вилоятидан 45 нафар, Наманган вилоятидан 14 нафар, худди шундай бошқа ветеринария санитария экспертиза, ветеринария диагностикаси ва лаборатория иши, Ветеринария фармацевтикаси, Зооинженерия йўналишларида ҳам деярли барча вилоятлар қамраб олинган.



Университетнинг аксарият битирувчилари, яъни 55-65 % бошқа вилоятларга тўғри келиши, контингентнинг ҳам асосий қисми ветеринария ва чорвачилик таълим соҳалари бўлганлиги туфайли, Республика ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбарлари, вилоятларнинг ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари, ҳайвонларни ташхис қўйиш ва озиқ-овқат хавфсизлиги лаборатория директорлари, Чорванасл агентлиги Республика ва вилоятлар бошқармалари бошлиқлари мазкур Карьера куни Меҳнат ярмаркасида иштирок этдилар. Улар билан битирувчи талабалар ўртасида ишга жойлашиш бўйича тегишли шартномалар амалга оширилди. Битирувчиларнинг 641 нафаридан 538 нафари ёки 84 % дастлабки ишга қабул қилиш бўйича келишувларни амалга оширди.


Республикамизнинг Самарқанд вилоятидан ташқари барча вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари, ҳайвонларни ташхис қўйиш ва озиқ-овқат хавфсизлиги лаборатория директорлари, Чорванасл агентлиги Республика ва вилоятлар бошқармалари билан бошқа вилоятлардан келиб ўқийдиган талабаларнинг деярли 95% иш ўринларига эга бўлишди.

Шунингдек, ишлаш истаги бўлган 402 нафар 1 ва 3 курс талабаларининг 82 нафари ҳам ўзларига муносиб иш ўринларига эга бўлишди.
СамВМЧБУ Ахборот хизмати